Гвинеяда мамлакат жануби-шарқидаги стадионда юз берган муштлашувда ҳалок бўлганлар учун уч кунлик миллий мотам эълон қилинди. Бу ҳақда Anadolu нашри ёзди.
Ҳукумат баёнотида Конакридан 850 километр узоқликдаги Нзерекорда Генерал Мамади Думбоуя футбол турнири вақтидаги тўқнашувларда ҳалок бўлган 56 кишини хотирлаш учун қора кун эълон қилингани билдирилди.
Бош вазир Бах Ури бошчилигидаги делегация воқеа жойида тергов олиб бориш учун Нзерекорага борди.
Якшанба куни бўлиб ўтган “Нзерекор” ва “Лабе” жамоалари ўртасидаги ўйинда ҳакам мезбонлар дарвозасига пенальти белгилаганидан сўнг мухлислар ғалаён кўтаришди.
Полиция Лабе мухлисларини ҳакамга ҳужум қилишини тўхтатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган, мухлислар эса ҳуқуқ-тартибот ходимларига тош отиш билан жавоб берган.
Жанглар натижасида 56 киши, жумладан, болалар ҳалок бўлди, юзлаб одамлар яраланди.