Бугун 28 ноябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Гвинея-Биссауда давлат тўнтариши натижасида ҳокимиятни эгаллаган ҳарбийлар президентни лавозимидан четлатди

Гвинея-Биссауда давлат тўнтариши натижасида ҳокимиятни эгаллаган ҳарбийлар президентни лавозимидан четлатди

Ҳарбийлар мамлакат президенти Умару Сисоку Эмбалони ҳокимиятдан ағдарганини эълон қилди ва барча сиёсий институтлар, шунингдек, денгиз, ҳаво ва қуруқликдаги чегараларни вақтинча ёпди. Шунингдек, мамлакатда ижтимоий тармоқлар фаолияти чекланди.

Ҳарбийларнинг маълум қилишича, улар “Тартибни тиклаш бўйича Олий ҳарбий қўмондонлик”ни тузган ва махсус кўрсатма берилгунга қадар Гвинея-Бисcауни бошқаради.

Ҳарбийлар ўз ҳаракатларини "сайлов натижаларини манипуляция қилиш ва мамлакатни беқарорлаштириш режаси аниқлангандан сўнг мажбурий чора" сифатида изоҳламоқда. Уларнинг маълумотига кўра, бу режада айрим сиёсатчилар ва наркотик бозорлар вакиллари, шунингдек хорижий шахслар иштирок этган.

23 ноябр куни мамлакатда президентлик ва парламент сайловлари бўлиб ўтган, аммо расмий натижалар 27 ноябргача эълон қилиниши кутилаётганди. Ҳам амалдаги президент Эмбало, ҳам унинг асосий рақиби Фернанду Диаш де Кошта ўзини ғолиб деб эълон қилган, бу эса сиёсий беқарорликни янада кучайтирган.

Киритилди: 22:15 27.11.2025. Ўқилди: 291 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!