Бугун 17 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Гвардиолага фақат ғалабалар керак

Гвардиолага фақат ғалабалар керак

Пеп Гвардиола “Манчестер Сити” қолган барча ўйинларда ғалаба қозониши кераклигини айтди.

Арсенал” яна очко йўқотади, деб ўйламайман. Бу аввалги “Ливерпул” билан бўлган вазиятга ўхшайди.

Олдинда 4 та ўйин бор, бу худди баланд тоққа чиқишдек гап. Агар бирорта ўйинда дуранг ўйнасак ҳам, чемпионликни қўлга кирита олмаймиз, — дея “шаҳарликлар” устозининг сўзларини келтиради Daily Mail.

Премьер-лигада “Арсенал” 35 ўйинда 80 очко тўплаб пешқадамлик қилмоқда. “Ман Сити” 79 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Манчестер клубининг захирасида яна бир ўйин мавжуд.

“Манчестер Сити” АПЛ доирасида кейинги учрашувни “Вулверхэмптон” клубига қарши ўтказади. Учрашув 4 май куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 16:40 29.04.2024. Ўқилди: 495 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!