Бугун 4 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Гвардиола Холандга қайси клубга ўтишни маслаҳат берди?

Гвардиола Холандга қайси клубга ўтишни маслаҳат берди?

Йил бошида ҳужумчи Эрлинг Холанд "Манчестер Сити" билан узоқ муддатли - 2033/2034 йилги мавсум охиригача шартнома имзолади. Бироқ, матбуот баъзида норвегиялик ҳужумчини Испания грандлари "Реал Мадрид" ва "Барселона" билан боғлашда давом этмоқда.

El Nacional нашри ўз саҳифаларида хабар беришича, "Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Холанд билан келажаги ҳақида гаплашди. Гвардиола футболчига маслаҳат берди: агар у қачондир жамоани ўзгартиришга қарор қилса, "Барселона"га ўтишига рухсат берди. Гўёки Пеп Эрлингга Каталония жамоасида яхши лойиҳа олишини ва ҳужумнинг мутлақ етакчисига айланишини айтган.

Эрлинг Холанд жорий мавсумда “Манчестер Сити” сафида 40 та ўйинда майдонга тушиб, 30 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 14:18 02.05.2025. Ўқилди: 749 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!