Бу ҳақда кўприкнинг фаолияти ҳақидаги оператив маълумотлар берувчи Теlegram-канали хабар берди.
Қрим кўпригида ҳаракат тахминан икки соат олдин тўхтатилган эди. Бунинг сабаблари расман билдирилмаган, бироқ Қримдаги Россия расмийлари Украина қуролли кучларининг “Қрим қирғоқлари яқинидаги фаоллиги” ҳақида хабар берган эди. Шу билан бирга, расмийлар Қрим кўпригига шикаст етгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдиргани йўқ.
Рус ҳарбий Теlegram-каналлари Қрим кўприги яқинида Украинага тегишли бошқарувчисиз катерлар ҳужуми кузатилгани ва улар йўқ қилингани ҳақида хабар бермоқда.