NBU (Ўзмиллийбанк) Тошкентдаги барча айирбошлаш шохобчаларида Хитой юанини сотиб олиш ва сотишни бошлади.
Банк матбуот хизматига кўра, бу 1 июндан кучга кирган Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги визасиз режим фонида жорий этилди.
Қайд этилишича, хорижлик меҳмонлар ва маҳаллий аҳолига қулайлик яратиш мақсадида юань айирбошлаш хизматлари Тошкент халқаро аэропортида ҳам жорий этилган. У ердаги шохобчалар куну-тун ишлайди.