«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике Чемпионлар Лигасидаги 50-ғалабасини қўлга киритди.
«ПСЖ» ярим финалнинг дастлабки ўйинида «Бавария»ни мағлуб этди (5:4). Бугунги баҳс Энрике учун мураббий сифатида ушбу турнирдаги 77-ўйин бўлди.
Энрике Чемпионлар Лигасида 50 та ғалаба маррасига бошқа ҳар қандай мураббийдан тезроқ етиб келди. Аввалги рекорд Пеп Гвардиолага тегишли бўлиб, у бу натижага эришиш учун 80 та ўйин ўтказган эди.