Бугун 11 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Гвардиола Родриго билан шартнома имзолашни талаб қилмоқда

Гвардиола Родриго билан шартнома имзолашни талаб қилмоқда

Пеп Гвардиола Родригони "Манчестер Сити"да кўрмоқчи.

Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, “шаҳарликлар” бош мураббийи бразилиялик вингернинг ашаддий мухлиси ва у билан шартнома имзолашни талаб қилмоқда. "Манчестер Сити" аввалроқ хабар қилинганидек, "Тоттенхэм" қизиқаётган Савио кетган тақдирда Родригони сотиб олиш масаласини жиддий ўйламоқда.

Олдинроқ "Реал" Родриго учун тахминан 100 миллион евро сўрагани маълум бўлганди.

Ўтган мавсумда Родриго Ла Лигада 30 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Киритилди: 16:51 12.08.2025. Ўқилди: 729 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!