Бугун 22 февраль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Гвардиола: "Рақиблар биздан кўра тажрибалироқ"

Гвардиола: "Рақиблар биздан кўра тажрибалироқ"

"Манчестер Сити" Пеп Гвардиола жамоасининг Чемпионлар Лигасида зафар қучиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди.

"Айни вақтда йўқ... Бироқ мавсумнинг дастлабки қисмида, биз ғалабалар қозонаётганимизда, мен Чемпионлар Лигасини ютамиз, деб ўйлардим. Мен прагматик инсонман, реаллик эса бу реаллик.

Рақиблар биздан кўра тажрибалироқ. "Реал"га, назаримда, маълум вақт қийин бўлди, лекин охирги ўйинларда улар ўзига келиб олди. "Бавария" Винни [Компани] қўл остида ажойиб мавсум ўтказмоқда.

Агар биз эртага майдонга тушганимизда, жуда қийин бўларди. Бироқ икки ҳафтадан кеийн (ЕЧЛ 1/8 финалида — таҳрир.) рақибимиз қандай ҳолатда бўлишини айта олмайман. Биз яхшилаб тайёргарлик кўрамиз, қолганини эса вақт кўрсатади", - деди Гвадиола.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити"нинг ўзбекистонлик ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов плей-офф босқичида жамоасига ёрдам бера олади.

Киритилди: 18:15 30.01.2025. Ўқилди: 671 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!