"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола мураббийлик фаолиятида танаффус қилишни режалаштиряпсизми, деган саволга жавоб берди.
"2035 йилда мен бу ҳақда ўйлашни бошлайман," - деди Гвардиола матбуот анжуманида.
"Биз энди ишнинг бошида бўлган одамлар эмасмиз ва бунинг кўплаб сабаблари бор. Клуб раҳбарияти билан жуда яқин муносабатдаман. Кўп одамлар, шу жумладан менинг ёрдамчиларим ҳам аллақачон кетишганини биласиз. Ҳар кимнинг ўз диди ва хоҳиши бор. Ҳозир шу ердаман, қаршингиздаман. Кейин нима бўлишини кўрамиз," - деди Гвардиола.
Хосеп Гвардиола "Манчестер Сити"га 2016 йилнинг ёзидан буён устозлик қилиб келмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2026/2027 йилги мавсум якунига қадар имзоланган.