Хосеп Гвардиола жорий мавсум якунлангач, "Манчестер Сити" бош мураббийлигидан кетади.
Topskills Sport UK хабарига кўра, "шаҳарликлар" ва испаниялик мутахассис жорий мавсум якунлангач, ҳамкорликни тўхтатиш бўйича ўзаро келишувга эришган. Манчестер клубининг янги устози лавозимига асосий даъвогар 1 январь куни "Челси"дан истеъфога чиқарилган Энцо Марескадир.
Италиялик мутахассис "Манчестер Сити" фалсафасини яхши билади, чунки у "шаҳарликлар"нинг ёшлар жамоасида ишлаган, кейин эса Гвардиоланинг ёрдамчиси бўлган. Ҳозирча "Манчестер Сити" Мареска билан музокарага киришмаган, аммо айнан у Гвардиоланинг ўрнига асосий даъвогар бўлиб турибди.