Бугун 18 сентябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Гвардиола: «Манчестер Сити» фаворит эмас»

Гвардиола: «Манчестер Сити» фаворит эмас»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола Чемпионлар Лигаси 1-туридан ўрин олган «Наполи»га қарши ўйиндан олдин жамоасининг турнирдаги имкониятлари ҳақида фикр билдирди.

«Кўринишидан, биз фаворит эмасмиз. Шунчаки ҳозирги лаҳзалардан, саргузаштлардан завқланиш керак. Биз бу ерда эканимиздан хурсандмиз. Илгари ҳам бу босқичга чиққанмиз, лекин фақат бир марта ғалаба қозонганмиз, бу турнирни ютиш жуда қийин.

Фақат эртанги кунга, бўлажак ўйинга эътибор қаратишингизни сўраган бўлардим, мусобақани яхши бошлашимиз керак... Агар ёмон натижа билан бошласангиз, кейин доим қийин бўлади. Ўтган мавсумда «Интер» билан биринчи ўйинда дуранг ўйнагандик. Умид қиламанки, бу мавсумда яхшироқ натижага эришамиз», - деди испаниялик мураббий матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Сити» - «Наполи» учрашуви 18 дан 19 сентябрга ўтар кечаси 00:00да старт олади.

Киритилди: 21:41 17.09.2025. Ўқилди: 247 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!