Бугун 10 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

Гвардиола мағлубиятга қарамай Абдуқодир Ҳусанов ва Рубен Диашни мақтади

Гвардиола мағлубиятга қарамай Абдуқодир Ҳусанов ва Рубен Диашни мақтади

Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"нинг "Ноттингем Форест"га мағлубиятига қарамай, жамоасининг ҳимоявий ўйинидан мамнунлигини билдирди.

Шанба куни "Ноттингем Форест"га қарши ўйинда Ҳусанов ва Гонсалес асосий таркибда майдонга тушди. Ҳусанов яна бир бор рақибдан тўпни олиб қўйиш ва тўсиқлар қилиб, Каллум Ҳадсон-Одои ҳамда Крис Вуд каби ҳужумчиларга қарши ишончли ўйин намойиш қилди.

Натан Аке, Жон Стоунз ва Мануэль Аканжи каби тажрибали ҳимоячилар жароҳати сабаб ўйнай олмаган ҳолда, "Сити"нинг марказий ҳимоячиси сифатида Ҳусанов ва Рубен Диаш жуфтлиги ажойиб ҳаракат қилди. Улар Гвардиоладан алоҳида мақтовга сазовор бўлди.

Пеп Гвардиола ўйин ҳақида шундай деди:

"Жуда яхши! Бизда бошқа ўйинчилар йўқ, лекин биз жуда яхши ўйнадик – Ҳуса (Ҳусанов) "Сити" келганидан буён жуда яхши ўйнамоқда, Рубен (Диаш) ҳам ажойиб ўйнади".

"Ноттингем Форест жуда яхши ҳимояланди ва биз охирги пасларда аниқликни топа олмадик. Биз жуда оз имконият бердик, ҳимоявий жиҳатдан яхши ўйнадик. Ўйин ритми энг юқори даражада эмас эди, лекин ўйин жуда зич ўтди".

Киритилди: 03:01 09.03.2025. Ўқилди: 1599 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!