"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳақида фикр билдирди.
"Бу жуда, жуда жиддий мусобақа. Бутун дунё дунёнинг энг яхши жамоалари иштирок этадиган мусобақани томоша қилади ва мен сизни ишонтириб айтаманки, биз ғалаба қозониш учун қўлимиздан келганини қиламиз. Биз у ерга ғалаба қозониш учун борамиз," - дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради журналист Энди Хэмпсон.
"Манчестер Сити" G гуруҳида "Ал-Айн," "Видад" ва "Ювентус" билан ўйнайди.