«Борнмут» қанот ҳужумчиси Антуан Семеньонинг 72 миллион евро эвазига «Манчестер Сити»га кўчиб ўтгач, «шаҳарликлар» бош мураббийи Хосеп Гвардиола тарихда умумий трансфер харажатлари 2 миллиард евродан (2,58 млрд евро) ошган илк мураббийга айланди. Бу ҳақда Transfermarkt интернет-портали хабар бермоқда.
54 ёшли мутахассис фаолияти давомида «Барселона»нинг ёшлар ва асосий жамоаси, «Бавария» ҳамда «Манчестер Сити»ни бошқарган. Гвардиола «шаҳарликлар»ни 2016 йил ёзида қабул қилган. Унинг раҳбарлигида жамоа Англия Премьер-лигасида олти марта ғолиб чиққан, шунингдек, Чемпионлар лигасини қўлга киритган. Испаниялик мураббийнинг «Манчестер Сити» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзига қадар мўлжалланган.