Бугун 14 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Гвардиола: "Барселона" ёки "Реал"да бўлганимда мени аллақачон ишдан бўшатишган бўларди"

Гвардиола: "Барселона" ёки "Реал"да бўлганимда мени аллақачон ишдан бўшатишган бўларди"

Пеп Гвардиоланинг фикрига кўра, агарда Испанияда бундай мавсум ўтказганида аллақачон истеъфога чиқарилган бўларди.

"Биз сабрлироқ бўлишимиз керак. Қаранг, Карло Анчелотти яқиндагина ЕЧЛ ва ЛаЛигани ютганди, энди эса Бразилия термасига кетди. Бундай натижалар бўлса, бизни октябрь, ноябрь ёки декабрь ойида ишдаш кетказишарди, бироқ бу Испанияда бўлган бўларди. "Барселона" ёки "Реал" бундай ҳолатларни кечирмайди. Бу ерда эса истеъфо ҳақида гап бўлгани йўқ.

Мен доимо ишларнинг яхши кетишини истайман, бироқ бу йил ишлар ёмонлашиб кетганида мен ҳеч нима қила олмадим, ҳеч нима. Бу менинг кучларимдан ҳам каттароқ бўлиб чиқди. Энди барчаси яхши эканлигини кўрсатиш керак. Ҳолатни яхшилаш, барчасини ўзгартириш учун доимо жуда кўп фикр юритяпман", - деди "шаҳарликлар" устози.

Киритилди: 09:17 13.06.2025. Ўқилди: 405 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!