Бугун 13 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Гвардиола АҚШ терма жамоасини бошқаришга тайёр

Гвардиола АҚШ терма жамоасини бошқаришга тайёр

«Манчестер Сити»нинг собиқ бош мураббийи Хосеп Гвардиола фаолиятини АҚШ терма жамоасида давом эттириши мумкин.

Маурисио Почеттинонинг «Манчестер Юнайтед»га ўтиши кутилаётгани сабабли Америка футболи раҳбарияти янги мураббий излашга тайёргарлик кўрмоқда. Асосий номзодлардан бири Гвардиола экани айтилмоқда.

The Touchline маълумотига кўра, испаниялик мутахассис ҳам АҚШ терма жамоасини бошқариш имкониятига очиқ. У миллий жамоада ишлаш клуб футболига нисбатан камроқ босим ва руҳий зўриқиш билан кечади, деб ҳисобламоқда.

Гвардиола муайян шартлар бажарилса, америкаликлар таклифини қабул қилишга тайёр бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, испаниялик мураббий «Манчестер Сити»да ўн мавсум ишлаганидан сўнг ҳозирча мураббийлик фаолиятидан танаффус олган.

Киритилди: 23:27 12.11.2026. Ўқилди: 227 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар