Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Гурланда 40 сотих ер майдони олиб бермоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Гурланда 40 сотих ер майдони олиб бермоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Гурлан тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Р.У ва Ў.М. ўзаро тил бириктириб, фуқаро Ж.га омборхона биноси қуриш учун туман ҳокимлиги захирасидан 40 сотих ер майдони ажратиш масаласини 100 000 АҚШ доллари эвазига танишлари орқали ҳал қилиб беришини айтиб, олдиндан 25 000 АҚШ доллари ва 65 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 21:38 23.06.2022. Ўқилди: 1964 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!