Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Гулнора Каримова судда ғалаба қозонди

Гулнора Каримова судда ғалаба қозонди

Швейцариянинг федерал апелляция суди Гулнора Каримованинг Гибралтарда рўйхатдан ўтказилган Takilant Ltd. компанияси қонуний бенефициари эканлиги тўғрисидаги даъвосини кўриб чиқиш бўйича қарор чиқарди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди, деб ёзади "Cazeta.uz".

Суд томонидан Б. исмли ўзбекистонлик шахсга нисбатан жиноий иш очилган эди. У Гулнора Каримовага тегишли пулларнинг асл эгасини яшириш мақсадида унинг номидан компаниялар очгани учун ҳужжатларни сохталаштириш ва "пулларни ювиш"да айбдор деб топилди.

2018 йилги суд қарори билан ушбу компанияга тегишли 350 млн доллар музлатиб қўйилган эди. Эндиликда, Гулнора Каримованинг вакиллари ушбу музлатилган активларни қайтариб олиш учун ҳаракат қилишлари мумкин.

"Бу Гулнора Каримова учун муҳим ғалаба", — деди унинг адвокати Грегори Манжа.
 

Киритилди: 17:34 04.12.2020. Ўқилди: 11168 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!