Бугун 3 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Гулистондаги ошхонада содир бўлган портлаш ортидан жами 3 киши қамоққа олинди

Гулистондаги ошхонада содир бўлган портлаш ортидан жами 3 киши қамоққа олинди

ИИВ аниқлик киритишича, «Bek Family Cafe» МЧЖга ошхонасида мавжуд бўлган ўчоққа ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид равишда уланган 50 литр ҳажмдаги суюлтирилган пропан газ баллонидан сизиб чиққан углеводород гази ва ҳаво аралашмасининг чақнаши оқибатида портлаш юзага келган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Bek Family Cafe МЧЖ мансабдор шахсларининг 3 нафари қамоққа олинган.

iHamkor маълумотларига кўра, «Bek Family Cafe» МЧЖ 100 фоиз улуши Ойбек Сотиболдиевга тегишли. Унинг бундан ташқари яна балиқчилик кластерлари, агрофермалар, лимончилик, чорвачилик, қишлоқ хўжалиги техникалар савдоси, ресторан ва металлургия каби соҳаларда фаолият кўрсатувчи 30дан ортиқ компаниялари бўлган.

«Bek Family Cafe» раҳбари ва бош бухгалтери сифатида Азиз Холжигитов кўрсатиб ўтилган.

Киритилди: 10:59 05.12.2025. Ўқилди: 1489 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!