Бугун 28 октябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Грузияда янги ҳукумат тузилади

 Грузияда янги ҳукумат тузилади

Грузияда мухолифат сайлов натижаларини тан олишдан бош тортганига қарамай, янги ҳукумат тузилади — мамлакт бош вазири Ираклий Кобахидзе.

Кобахидзенинг сўзларига кўра, парламентнинг ҳукумат таркиби тасдиқланадиган биринчи йиғилиши одатдагидек бўлиб ўтади.

"Мухолифатда навбатдаги мағлубиятни қабул қилиш учун куч етишмайди. Узоқ йиллар давомида улар ҳеч қачон сайлов натижаларини, ундаги мағлубиятларини муносиб қабул қила олмадилар. Мухолифат тўққизинчи марта мағлубиятга учради... Конституциявий тузилмага қарши ҳар қандай уриниш қабул қилиниши мумкин эмас. Яна бир бор таъкидлаш жоизки, бу ҳолатда бир қатор нодавлат нотижорат ташкилотлар сиёсий ва радикал партиялар билан биргаликда 4 йил ичида учинчи марта Грузия конституциявий тузумига қарши чиқди. Аммо бу заиф уриниш", — дея муносабат билдирди Кобахидзе.

Киритилди: 21:21 27.10.2024. Ўқилди: 279 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!