Айни пайтда хавфсизлик кучлари намойишчиларни парламент биносидан узоқлаштиришга ва намойишни тарқатишга ҳаракат қилмоқда. Маҳаллий матбуотнинг хабар беришича, камида 11 киши ҳибсга олинган, жароҳатланганлар ҳам бор.
"Тбилисида “Россия қонуни”га қарши оммавий намойишларнинг иккинчи кечаси. Ҳукуматнинг ушбу қонунни аҳоли иродасига қарши ва норозиликларга қарамай амалга оширишга бўлган қатъий интилиши тўғридан-тўғри провокация бўлиб, Россиянинг беқарорлик стратегиясидир",
— дея муносабат билдирди Грузия президенти Саломе Зурабишвили.