11 ноябрь куни Грузияда ҳалокатга учраган Туркия Ҳарбий-ҳаво кучларининг Lockheed C-130 Hercules ҳарбий-транспорт самолёти қолдиқлари Кайсери вилоятига етказилади.
Бу ҳақда Yeni Şafak газетаси хабар бермоқда.
Газетанинг ёзишича, тегишли идоралар Грузиядаги ҳалокат жойида кенг қамровли текширув ўтказмоқда, шундан сўнг самолёт бўлаклари Кайсери ҳарбий базасига етказилади.
Эслатиб ўтамиз, Туркия Миллий мудофаа вазирлиги 12 ноябрь куни ҳалокатга учраган самолёт бортидаги барча 20 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлганини тасдиқлади.
Ҳарбий самолётнинг қора қутиси 12 ноябрга ўтар кечаси Туркияга етказилган.