Телеканал хабарига кўра, 31 августга қадар Еврокомиссия Тбилисига визасиз режим бекор қилиниши мумкинлиги ҳақида мактуб юборади.
"Евроиттифоқ Грузия ҳукуматидан Европа институтлари томонидан “демократик тамойиллардан чекиниш” деб аталаётган ҳолатни тўхтатишни талаб қилмоқда", дейилади Euronews хабарида.
Грузиядаги ҳукмрон “Грузин орзуси” партиясига кўра, ЕИ Грузия жамоатчилик фикрига таъсир ўтказишга ва уни 2026 йил октябр ойига белгиланган маҳаллий сайловлар арафасида қўрқитишга уринмоқда.