Бугун 8 сентябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Россия иқтисодиёти оғир аҳволда

Россия иқтисодиёти оғир аҳволда

Россия бюджети режалаштирилганидан кўра юқорироқ тақчиллик билан бажарилиши мумкин. ЯИМ (Ялпи ички маҳсулот) ўсиши бўйича пастроқ кутилмалар сабабли бюджет даромадлари базаси қисқаради, бу эса ўз навбатида ресурсларни сафардор қилишни талаб қилиши мумкин.

«Интерфакс» нашрининг ёзишича, Россия федерал бюджети 2025 йил якунига кўра ҳозирда режалаштирилган ЯИМнинг 1,7 фоизидан бироз юқорироқ тақчиллик билан бажарилиши мумкин. Бу ҳақда бюджет лойиҳаларини тайёрлаш жараёни билан таниш манба журналстларга маълум қилган.

«Дефицит бўйича, биз баҳорда (жорий йилнинг - ИФ) кўриб чиқдик, у бироз ошди — 1,7% ЯИМ. Балки бундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин. Назаримда, иқтисодиёт совуқлашмоқда, ўсиш суръатлари кутилганидан тезроқ пасаяпти. Балки у 1,7% дан юқори бўлади», — деди у.

Манбанинг қайд этишига кўра, ЯИМ ўсиши бўйича пастроқ кутилмалар сабабли бюджет даромадлари базаси қисқаради, бу эса ресурсларни сафардор қилиш заруратини келтириб чиқаради.

«Иқтисодиёт секинлашмоқда. Аввалроқ биз ўсиш суръатини 1,5% деб кутаган бўлсак, ҳозир бу рақам 1,2% га тушди. Шунингдек, ресурс базаси ҳам қисқаради, шу боис жорий йилида ресурсларни сафардор қиламиз ва кейинги йил бюджетига шунга қараб тайёрлаймиз», — дея тушунтирди у.

Россия федерал бюджети дефицити 2025 йилнинг январь-июл ойларида, Молия вазирлиги дастлабки маълумотларига кўра, 4,879 триллион рублни ёки ЯИМнинг 2,2 фоизини ташкил этди ва йил учун прогноздан ошиб кетди.

Дастлаб, жорий йил учун бюджет тўғрисидаги қонунда 1,173 триллион рубл (ЯИМнинг 0,5%) миқдорида дефицит режалаштирилган эди. Бироқ баҳорда киритилган тузатишларга кўра, бу кўрсаткич 3,792 триллион рублгача (ЯИМнинг 1,7%) оширилди.

Киритилди: Бугун 09:04. Ўқилди: 1436 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!