Грузия расмийлари Европа Иттифоқи билан ассоциацияга кириш бўйича музокараларни бошлаш масаласини кўтармайди. Бу ҳақда бош вазир Ираклий Кобахидзе маълум қилди.
«Биз 2028 йил охиригача Европа Иттифоқи билан музокараларни бошлаш масаласини кун тартибига қўймасликка қарор қилдик. Шунингдек, 2028 йил охиригача биз Европа Иттифоқидан ҳар қандай буджет грантларини олишдан бош тортамиз», — деди Кобахидзе.
Унга кўра, ЕИга кириш бўйича музокараларни бошлаш масаласи Грузияни шантаж қилиш воситаси сифатида фойдаланилмоқда.
Бу ҳақда парламент кўпчилик етакчиларининг ҳукумат аъзолари билан учрашувидан сўнг баёнот берди.
Айни пайтда Грузия пойтахтида норозилик намойишлари давом этмоқда. Намойишчилар «Грузия орзуси»нинг бош офисида йўлни тўсиб қўйишди. Айни дамда намойишчилар кейинроқ парламентдаги акцияга қўшилиш учун Президент маъмуриятида тўпланишмоқда.