Эрон ядро дастурига узоқ муддатли ечим фақат дипломатик йўллар билан мумкин.
Бу ҳақда Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) раҳбари Рафаэль Гросси маълум қилди.
У Эрон атрофидаги можаронинг барча томонларини кескинликнинг янада кучайишига йўл қўймаслик учун максимал даражада вазминликка чақирди.
"Биз барча ҳарбий операцияларда максимал даражада вазминликка чақирамиз. Эрон ядровий назорат органлари билан боғланишга уринишлар давом этмоқда, аммо ҳали ҳеч қандай жавоб олинмади. Умид қиламизки, бу муҳим алоқа канали имкон қадар тезроқ тикланади."
У ҳозирда Эроннинг бирон бир ядровий иншоотига етказилган зарар ёки мақсадли ҳужумлар ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқлигини таъкидлади.