Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Грецияда поезд рельсдан чиқиб кетди. Унда Америка танклари бор эди

Грецияда поезд рельсдан чиқиб кетди. Унда Америка танклари бор эди

Америка армияси ҳарбий техникаларини ортган поезд Греция шимолидаги Александруполис порти яқинида рельсдан чиқиб кетди, деб хабар бермоқда Греция коммунистик партиясининг 902.gr ахборот портали.

Воқеа жума куни эрталаб содир бўлгани айтилмоқда.

"Поезд Француз вокзали атрофида содир бўлди. Поездни рельсга чиқариш учун воқеа жойига зудлик билан кран ва бошқа техникалар, шунингдек, полиция кучлари етиб келган", - деб хабар бермоқда портал.

"Поезд вагонларига танклар, зирҳли машиналар ва контейнерлар ортилган, улар НАТО чегараларига ўрнатилаётган бўлган.

Америка расмийларининг таъкидлашича, одатда америкаликлар ва НАТО Александруполис порти орқали Украинага қурол етказиб бериш билан шуғулланишган", - дея таъкидланади хабарда.

Киритилди: 16:20 03.12.2022. Ўқилди: 4584 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!