Мандра шаҳрида маҳаллий коммунистлар украиналик фаоллар билан жанжаллашди.
Бу ҳақда "СТРАНА.уа" хабар бермоқда.
Украина фуқаролари элчихона томонидан ташкил этилган 1930 йиллардаги очарчилик билан боғлиқ хотира акциясига чиқишди.
Украина юнон-католик черковининг руҳонийси Игор Посоленик украинлар кетаётган Тарас Шевченко ҳайкали томон йўлни қизил байроқлар кўтарган юнон коммунистлари тўсиб қўйганини айтди.
Охир-оқибат, акция барбод бўлди - маҳаллий аҳоли украиналик фаолларга петарда ота бошлади. Руҳоний коммунистлар билан тўқнашув натижасида украиналик дипломат жабр кўрганини таъкидлади.