Бугун 5 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Грецияда ҳам кучли ўрмон ёнғини кузатилмоқда

Грецияда ҳам кучли ўрмон ёнғини кузатилмоқда

Ўт ўчирувчилар ўрмон ёнғинларининг тарқалиши сабабли Крит жанубида беш мингга яқин сайёҳни эвакуация қилди.

Бу ҳақда Грециянинг AMNA агентлиги хабар берди.

Маълумотларга кўра, 230 нафар ўт ўчирувчи вертолёт ва махсус техника ёрдамида оролнинг жанубий соҳилидаги Ерапетра шаҳри ҳудудида ёнғин манбасини аниқлашга ҳаракат қилмоқда. Юнонистон полицияси ва қирғоқ қўриқлаш хизматининг қўшимча кучлари кучли шамол туфайли юзага келган ёнғинлар ҳудудининг кенгайиши билан курашиш учун юборилган.

"Июль ҳар доим йилнинг энг иссиқ ойи бўлиб келган, тез-тез кучли шамоллар эсади. Бу омиллар ўрмон ёнғинларининг тарқалишига олиб келади", деди агентликка ёнғин хавфсизлиги хизмати расмий вакили Василис Ватракогианис.

Қайд этиш жоизки, бу йил Европада аномал иссиқ ҳаво кузатилмоқда, буни мутахассислар иқлимнинг антропоген ўзгариши билан боғлашмоқда. Иссиқлик Грецияда ёнғинлар кучайишига олиб келди. 2018 йилда Грециянинг Мати шаҳрида содир бўлган йирик ёнғин 100 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган эди.

Киритилди: 09:15 04.07.2025. Ўқилди: 337 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!