Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Греция ва Украина АҚШ гази бўйича янги ҳамкорликни бошлади

Греция ва Украина АҚШ гази бўйича янги ҳамкорликни бошлади

Греция ва Украина газ компаниялари Греция бош вазири қароргоҳида 2025 йил декабридан 2026 йил мартигача Киевга АҚШ суюлтирилган газини етказиб бериш ниятлари тўғрисидаги меморандумни имзолади.

Трансляция Грециянинг ERT-news телеканали томонидан олиб борилди.

Ният меморандуми Афинада ташриф билан бўлиб турган Украина раҳбари Владимир Зеленский, Греция бош вазири Кириакос Мицотакис ва АҚШнинг Грециядаги элчиси Кимберли Гилфойл иштирокида имзоланди.

Proto Thema газетасининг ёзишича, "Грециянинг DEPA Trading ва Украинанинг "Нафтогаз" компанияси ўртасида 2025 йил декабридан 2026 йил мартигача Украинага АҚШ суюлтирилган газини етказиб бериш бўйича ниятлар тўғрисидаги меморандумнинг имзоланиши минтақавий ва Европа энергетика хавфсизлиги ва барқарорлигига муҳим ҳисса қўшади, шунингдек, қийин қиш шароитида Украинани қўллаб-қувватлайди."

Қайд этилишича, Греция энергетика инфратузилмаси "Вертикал йўлак" орқали табиий газни барқарор етказиб беришни таъминлайди.

Киритилди: 22:46 16.11.2025. Ўқилди: 954 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!