Ўрта ер денгизида ҳеч ким кемаларга ҳужум қилиш ёки чўктиришга ҳақли эмас, ҳатто улар Европа Иттифоқининг санкциялар рўйхатида бўлса ҳам.
Бу ҳақда Греция Ташқи ишлар вазирлиги вакили Лана Зохью маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, Афина "соя флоти" ёки ҳужум учун мумкин бўлган "қонуний нишонлар" ҳақида ҳеч қандай маълумот олмаган.
"Ҳатто санкциялар остидаги кемалар ҳам оқланадиган нишон деб ҳисобланиши мумкин эмас. Ҳеч ким уларга ҳужум қилишга, уларни чўктиришга ёки инсон ҳаёти ва денгиз муҳитини хавф остига қўйишга ҳақли эмас", деб таъкидлади Греция Ташқи ишлар вазирлиги вакили.
Лана Зохью таъкидлашича, Афинанинг воқеа бўйича позицияси Греция Миллий мудофаа бош штабининг расмий хулосасидан сўнг аниқланади. Шундан сўнг, Греция томони икки томонлама ва халқаро музокараларга ўтиши мумкин.
Аввалроқ Skai телеканали юнон балиқчиси Лефкада ороли яқинидаги ғорда портловчи моддалар ва ишлайдиган двигатель билан тўлдирилган Украина Magura V5 денгиз дронини топгани ҳақида хабар берган эди. Телеканал маълумотларига кўра, қурилма Россия портидан ёқилғи ташиётган кемага ҳужум қилиш учун мўлжалланган бўлиши мумкин.