Америка томони Гренландия сотилмаслигини, унинг келажагини эса орол аҳолиси белгилашини тушуниши керак, деди Гренландия Бош вазири Муте Эгеде.
Бу ҳақда AP Бош вазирнинг ижтимоий тармоқларига таяниб хабар бермоқда.
“Биз америкалик эмасмиз. Биз даниялик эмасмиз. Биз Гренландияликмиз. Америкаликлар ва уларнинг раҳбарияти шуни тушуниши керак”, деб ёзди у.
“Биз сотилмаймиз ва оролни шунчаки олиб қўйиб бўлмайди”, деб ёзади у. “Мамлакат келажагини ўзимиз белгилаймиз”.
11 март куни Гренландияда парламент сайлови бўлиб ўтади.
АҚШ Президенти Дональд Трамп Конгрессга мурожаатида Гренландияга нисбатан ҳудудий даъволаридан воз кечиш ниятида эмаслигини айтди. Унинг таъкидлашича, унинг халқи шундай истак билдирса, АҚШ уни ўз сафларига қабул қилишга рози бўлади, деб хабар беради interfax.ru.
Унинг таъкидлашича, АҚШ Гренландияни “қандай бўлмасин” олади. “Биз уни қўлга киритиш ниятидамиз. Сиз хавфсиз бўласиз. Биз сизни бой қиламиз ва биргаликда Гренландияни мисли кўрилмаган чўққиларга кўтарамиз”, дея қўшимча қилди Президент.