Греция ва Кипрнинг грек қисми Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху манфаатларига хизмат қилади, дея ҳисоблайди грек журналисти Жон Кунтурис.
У бу фикрни 22 январь куни Ғарбий Иерусалимда бўлиб ўтган Исроил, Греция ва Кипрнинг грек қисми ўртасидаги уч томонлама саммит якунларини шарҳлар экан билдирган. Кунтурисга кўра, Афина ва Кипр грек қисми «Катта Исроил» лойиҳаси доирасида диктатор Нетаньяху ва унинг манфаатларига хизмат қилмоқда.