Бугун 18 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

Google, Microsoft ва Meta'дан пул ундириладими? Эрон Ҳўрмуз бўғозидаги интернет кабеллари учун ҳақ талаб қилмоқчи

Google, Microsoft ва Meta'дан пул ундириладими? Эрон Ҳўрмуз бўғозидаги интернет кабеллари учун ҳақ талаб қилмоқчи

Эрон Ҳўрмуз бўғози остидан ўтган сув ости интернет кабелларидан фойдаланганлик учун дунёнинг энг йирик технологик компанияларидан ҳақ ундиришни хоҳламоқда, деб ёзади CNN нашри.

"Ўтган ҳафта Теҳрондаги қонун чиқарувчилар араб давлатларини Европа ва Осиё билан боғлайдиган сув ости кабелларига қаратилган бўлиши мумкин бўлган режани муҳокама қилишди", — дейилади нашр мақоласида.

Бу ўринда гап халқаро интернет-трафик, банк операциялари ва булутли сервис (cloud) маълумотлари узатиладиган сув ости алоқа линиялари ҳақида бормоқда.

Мақолада қайд этилишича, Ислом инқилоби муҳофизлари корпусига (ИИМК) алоқадор бўлган ОАВлар Эроннинг Google, Microsoft, Meta ва Amazon каби компанияларни Ормуз бўғозидаги инфратузилмадан фойдаланишда Эрон қонунчилигига риоя қилишга мажбурлашни режалаштираётгани ҳақида хабар берган.

Бундан ташқари, сув ости кабелларини ётқизувчи компаниялар зиммасига лицензия тўловларини тўлаш мажбурияти юкланиши мумкин, уларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ҳуқуқини эса фақат Эрон фирмаларига тақдим этиш кўзда тутилмоқда.

Киритилди: 23:42 17.05.2026. Ўқилди: 201 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!