Бу ҳақда Тошкентда бўлиб ўтган «Сунъий интеллект даврида етакчилик: стратегия ва инновация» панель сессиясида Google Cloudнинг ҳукуматлар билан алоқалар ва давлат сиёсати бўйича раҳбари Марина Жунич маълум қилди.
Ушбу янгилик Ўзбекистонда рақамли технологиялар ва сунъий интеллект экотизимини ривожлантиришда муҳим қадам бўлиб, маҳаллий мутахассислар, тадбиркорлар ва аҳоли учун замонавий СИ ечимларидан она тилида фойдаланиш имкониятини яратади.
Тадбирда шунингдек, Ўзбекистоннинг рақамли трансформация жараёнлари, сунъий интеллект соҳасидаги глобал тенденциялар ва халқаро ҳамкорлик масалалари ҳам кенг муҳокама қилинмоқда.