Гонконг полицияси JPEX крипто биржасининг 179 миллион доллардан ортиқ ўғирланган активларини топиш ва музлатиш учун Интерпол билан боғланди.
Бу ҳақда манбаларга таяниб South China Morning Post (SCMP) хабар берди.
Материалда таъкидланганидек, полицияга фирибгарлардан жабрланганлардан 2260 дан ортиқ мурожаат келиб тушган, 11 нафарга яқин шахс қўлга олинган.
Газетанинг ёзишича, Гонконг полицияси инвесторлардан 179 миллион доллардан ортиқ ўғирланган молиявий фирибгарлик билан боғлиқ криптовалютани қўлга олиш учун Интерполга мурожаат қилган.