Конго Демократик Республикаси шарқидаги Гома шаҳрида камида 700 нафар аҳоли ҳалок бўлди, ҳукумат кучлари ва исёнчилар ўртасидаги жангларда 2,8 минг киши яраланди.
Бу ҳақда БМТ бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик маълум қилди.
“Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва унинг ҳамкорлари КХДР ҳукумати билан биргаликда 26-30 январ кунлари баҳолаш ўтказди ва 700 киши ҳалок бўлгани ва 2800 киши жароҳатланганини аниқлади”, — дейилади баёнотда.
Дюжаррик бу кўрсаткичлар ошиши мумкинлигини қўшимча қилди.