Ўзининг сейсмик прогнозлари билан танилган голланд сейсмоли Франк Ҳугербитс яна илмий фаолияти натижаларини оммага очиқлай бошлади.
Ғазо секторидаги Исроил ва Фаластин уришидан сўнг ҳалок бўлган минглаб кишилар сабаб, ўзини минглаб аҳоли ўлимини олдини олиш учун сейсмик хавф-хатарларни прогноз қилишни "мантиқсиз" деб атаган олим ва унинг жамоаси илмий прогнозларини оммага очиқлаш фаолиятини бир муддатга тўхтатган эди.
Бугундан бошлаб, олим яна астрономик сабаблар фонида кучли зилзилалардан огоҳлантириш тарғиботларини ўзининг ижтимоий тармоқларида эълон қила бошлади. Унинг прогнозига кўра, 13 март куни "Қуёш-Юпитер-Уран" астрономик жойлашуви Венера, Меркурий ва Ой таъсирлари сабаб Ерда сейсмик фаол зоналардан бирида 8 М кучли зилзила хавфи мавжудлиги таъкидланган.
Қуёшдаги 11-йиллик 25-циклик фаоллик ортган айни пайтларда Ф.Ҳугербитс прогнозлари жуда ҳам биз учун зарур ҳисобланади. Олим Туркия ва Марокашдаги ҳалокатли зилзилалар бўлишини воқеадан икки-уч кун олдин аниқ прогноз қила олган эди.