Ҳиндистоннинг Гоа штатида фестиваль пайтида ибодатхона олдидаги тиқилинчда камида олти киши ҳалок бўлди, 30 дан ортиқ киши жароҳатланди.
Бу ҳақда The Times of India нашри хабар бермоқда.
"Шанба куни Шимолий Гоадаги ибодатхона ёнида фестиваль вақтида юзага келган тиқилинч оқибатида камида олти киши ҳалок бўлди, 30 дан ортиқ киши жароҳат олди," - дейилади материалда.
Воқеа Ширгаон ибодатхонаси яқинида содир бўлган.
Тиқилинч сабаблари аниқланмоқда. Тергов бошланди.