Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Глобал инфляция энг юқори чўққига чиқди - Financial Times

Глобал инфляция энг юқори чўққига чиқди - Financial Times

Financial Times асосий иқтисодий кўрсаткичларни таҳлил қилиб, экспертлар билан суҳбат ўтказди ва глобал инфляция ҳозирда энг юқори чўққида ва секинлашишда давом этиши мумкин деган хулосага келди.

Газета маълумотларига кўра, Германияда октябрь ойида улгуржи ишлаб чиқарувчилар нархи сентябрь ойига нисбатан 4,2 фоизга пасайган. Нашрнинг қайд этишича, пасайиш 1948 йилдан бери рекорд кўрсаткичдир. Қайд этилишича, АҚШ ва Буюк Британияда улгуржи ишлаб чиқарувчилар нархлари ёзда 2021 йилнинг ёзига нисбатан пасайган.

Нашрнинг қайд этишича, 2022 йил октябрь ойида деярли барча G20 мамлакатларида улгуржи ишлаб чиқарувчилар нархлари кўрсаткичлари сентябрга нисбатан пасайган, жумладан Польша, Португалия, Испания ва Мексика каби давлатлар.

"Инфляция энг юқори нуқтага етганга ўхшайди. Нархлар босимининг юмшаши ва таъминот билан боғлиқ вазиятнинг яхшиланиши истеъмол нархларининг янада мўътадил динамикасини келтириб чиқармоқда", - дея Moody's Analytics бош иқтисодчиси Марк Зандининг сўзларидан иқтибос келтиради Financial Times.

Киритилди: 21:58 28.11.2022. Ўқилди: 2343 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!