1. Давлат хавфсизлик хизматининг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси, вилоят Ички ишлар ҳамда Божона бошқармалари ҳамкорлигида Тупроққалъа туманида ўтказилган тезкор тадбирда “Сурхондарё – Хоразм” йўналишида ҳаракатланаётган “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб текширилди.
Натижада, унда йўловчи сифатида кетаётган Ангор туманида истиқомат қилувчи, 1960 й.т., муқаддам гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жинояти учун икки маротаба судланган шахсга тегишли целлофан пакетда 490 гр “опий” моддаси борлиги аниқланди.
Маълум бўлишича, у қўшни давлатдан контрабанда йўли билан олиб келинган мазкур гиёҳвандлик воситасини Хоразм вилоятида сотмоқчи бўлган.
2.Бошқа ҳолатда эса “Тошкент – Хоразм” йўналишида ҳаракатланаётган “Оникс” русумли автомашина йўловчиси ҳисобланган – Урганч шаҳрида яшовчи, 1968 й.т. шахснинг ёнидан 119 гр “гашиш” моддаси олинди.
3.ДХХ Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида ўтказилган тезкор тадбирда “Сирдарё – Жиззах” йўналишида ҳаракатланаётган “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилди.
Текширув давомида автомашина ҳайдовчиси бўлган – Жиззах шаҳрида яшовчи, 1974 й.т., муқаддам гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жинояти учун судланган шахс тадбир иштирокчиларида шубҳа уйғотиб, унинг ёнлари белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, унинг оёқ кийими ичига 16 гр “опий” моддаси яширилгани аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.