10 сентябр куни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ғаввослари Чорвоқ сув омборида чўкиб кетган 3 нафар фуқаролардан иккинчисининг жасадини топишди.
Эслатиб ўтамиз, воқеа 2 сентябр куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида содир бўлган. Катерда сайр қилиш пайтида оила аъзоларидан бири чўмилиш учун сувга тушган. Қутқарув нимчаси бўлмагани учун у чўккан ва унга ёрдам бериш мақсадида акаси ва отаси ҳам сувга тушишган.
Оқибатда учаласи ҳам чўкиб кетишган. Кичик ўғлининг жасади кеча, 9 сентябр куни соат 13:02 да ФВВ ғаввослари томонидан топилган.
Бугун соат 12:07 да ФВВ қутқарувчилари иккинчи чўкиб кетган укасининг жасадини топишди. Отанинг жасадини қидириш ишлари давом этмоқда