Бугун 20 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

“Гидён аравалари”: Исроил Ғазога янги кенг кўламли ҳужум бошлади

“Гидён аравалари”: Исроил Ғазога янги кенг кўламли ҳужум бошлади

Исроил армияси Ғазо секторида “Гидён аравалари” деб номланган ҳарбий операциянинг янги босқичи бошланганини эълон қилди.

“ИД сўнгги кунларда Ғазодаги ҳудудларда назорат ўрнатиш учун кенг кўламли зарбалар ва қўшин сафарбарлигини бошлади”, — дейилади ИД баёнотида.


Исроил ҳарбийларига кўра, сўнгги 24 соат ичида бутун сектор бўйлаб 150 дан ортиқ “террорчилик нишонлари”га ҳужум қилинган. Шу билан бирга, Ғазодаги манбалар Ғазо шаҳри ҳудудида кучли портлашлар ва ўққа тутилганини хабар қилмоқда. ХАМАС назоратидаги Фуқаролик мудофаа бошқармаси маълумотларига кўра, бир кун аввал зарбалар натижасида камида 100 киши ҳалок бўлган.

ИДнинг ҳужуми АҚШ президенти Доналд Трамп Форс кўрфази мамлакатларига сафарини якунлаганидан кўп ўтмай бошланди. Исроил матбуоти хабар қилишича, агар ХАМАС билан янги келишувга эришилмаса, бош вазир Бенямин Нетаняху Америка етакчиси кетганидан сўнг дарҳол ҳарбий амалиётни кенгайтириш ниятида.

“Яқин кунларда биз кампанияни якунлаш учун у ерга [Ғазо секторига] тўлиқ куч билан кирамиз”, — дея тасдиқлади Нетаняху.


Унинг сўзларига кўра, ХАМАС қолган гаровга олинганларни озод қилишни таклиф қилган тақдирда ҳам Исроил урушни тўхтатмайди: фақат қисқа муддатли пауза мумкин, аммо жанговар ҳаракатларни тўлиқ тугатиш мумкин эмас. Вазият авж олган бир пайтда, гуманитар ташкилотлар ва БМТ Ғазода очарчилик таҳдиди кучайиб бораётганидан огоҳлантирмоқда.

Киритилди: 12:34 17.05.2025. Ўқилди: 650 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!