Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши Теҳрон фақат Исроил "жазоланганидан" ва мамлакатга "репарациялар тўлаганидан" кейингина ҳужумларни тўхтатишини эълон қилди.
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу эса Исроил ҳам зарбаларни яқин орада тўхтатмаслигини билдирди. Нетаняҳунинг сўзларига кўра, Исроил "Яқин Шарқ ва бутун дунё қиёфасини ўзгартириш" мақсадида "тарихий операция" ўтказмоқда.
Ҳар икки баёнотдан сал аввал, Эрон Тел-Авив ва Ҳайфадаги “ҳарбий нишонлар” ва “ҳарбий саноат марказларига” зарбалар берди. Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси маълум қилди.