Украиналик қўшиқчи Ани Лорак Россия фуқаролигини олди, паспорт унга 9 июн куни берилган, деб хабар берди РИА Новости ўз манбасига таяниб.
Лорак Черновци вилоятида туғилган ва 2008-йилда Украинанинг халқ артисти бўлган. 2014-йилдан кейин ватанида чиқиш қилмади ва доимий равишда Россияда яшади, у ерда кўплаб ижодий мукофотларни, жумладан, "Олтин грамофон" ва "Йил қўшиғи" лауреати унвонларини қўлга киритган.