Гибрид автомобилларни божхонада расмийлаштиришда “Евро-4” ёки ундан юқори экологик сертификат талаб этилиши жамоатчиликда тортишувларга сабаб бўлди.
Сенатор Анвар Туйчиев бу масала юзасидан Экология вазирига сўров юбориб, экологик сертификатлаш тартиби, лаборатория имкониятлари, сертификат бериш жараёни ва тўлов миқдорлари ҳақида тушунтириш сўради. Мақсад – жараённи шаффоф қилиш ва ортиқча тўсиқларни бартараф этиш.