Бугун 9 март, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Германиянинг собиқ президенти вафот этди

Германиянинг собиқ президенти вафот этди

Германиянинг собиқ президенти Хорст Кёлер 81 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Германия президенти канцлери баёнотида айтилган.

Хорст Кёлер 1 февраль куни қисқа, аммо оғир касалликдан сўнг Берлинда оиласи қуршовида вафот этди, дейилади баёнотда.

Германия президенти Франк-Валтер Штайнмайер Кёлернинг беваси Эва Луиза Кёлерга ҳамдардлик телеграммаси йўллади.

"Биз ватанимиз ва дунё учун жуда кўп иш қилган жуда ҳурматли ва суюкли инсонни йўқотдик”, деди Штайнмайер ўз мурожаатида.

Кёлер 2004 йил май ойида Христиан бирлик партиялари СДУ/ССУ ва Эркин Демократик партия (ФДП) номзоди сифатида Германиянинг 9-президенти этиб сайланган. 2009 йил май ойида бўлиб ўтган сайловларда у иккинчи марта қайта сайланган. 2010 йил май ойида сиёсатчи Германиянинг Афғонистондаги ҳарбий миссияси ҳақидаги баёнотлари танқид қилинганидан сўнг истеъфога чиқди.

Кёлер 2000 йилдан 2004 йилгача Халқаро Валюта Жамғармаси раҳбари бўлиб ишлаган. 2017 йилда у Ғарбий Саҳрои Кабир бўйича низони ҳал қилиш бўйича БМТ Бош котибининг шахсий вакили этиб тайинланган, бу лавозимда 2019 йилгача ишлаган.

Киритилди: 19:13 01.02.2025. Ўқилди: 1138 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!