Немис матбуоти сентябрь ойида Бавариядаги бир нечта уйда ўтказилган кенг кўламли ўтказилган тинтувларни 2022 йил февралидан бери Европа Иттифоқи санкциялари остида қолаётган Алишер Усмоновга боғлаган эди.
Хусусан айбловлар ичида Усмоновни Германияда пул ювиш, солиқ тўлашдан бўйин товлаш ва Европа Иттифоқи санкцияларини бузиш каби қонунбузарликлари бор эди. Усмоновнинг ўзи Германиядаги кўчмас мулк эгаси эмаслигини таъкидлаб, барча айбловларни дарҳол рад этиб, юқорида кўрсатилган объектлардан ижара асосида фойдаланганлигини маълум қилган эди.
Berliner Zeitung нашрининг ёзишича, немис расмийларининг бу даъволари бўйича жамоатчиликка ҳали ҳеч қандай далил тақдим этмаган, Усмоновнинг юристлари DPA ва унинг мақоласини қайта чоп этган ва бошқа ОАВларни ўз мақолаларини тузатишга мажбур қила олган. Бундан ташқари юристлар Мюнхен прокуратурасини ўз веб-сайтидан Алишер Усмоновга нисбатан нотўғри айбловлар тарқатилган пресс-релизни олиб ташлашга ҳам мажбурлашга муваффақ бўлишган.