Германия Украинага узоқ масофали Taurus ракеталарини етказиб бериши керак.
Бу ҳақда Германия парламенти сайловларида ғалаба қозонган ХД/ХСУ блоки етакчиси, Германия канцлери лавозимига номзод Фридрих Мерц ARD телеканали эфирида маълум қилди.
"АҚШ етказиб беради, Франция етказиб беради, Британия етказиб беради; биз ҳам етказиб беришимиз керак эди" - деди у.
Taurus ракеталарининг масофаси маълум шароитларда тахминан 500 километрни ташкил қилади.